0
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан ўз табригини изҳор қилди.
Бу табрик матни Туркманистон раҳбари сайтига жойлаштирилган.
“Сизга ҳамиша мустаҳкам соғлиқ ва куч-қувват тилайман. Ўзбекистоннинг тараққиёти ва фаровонлиги йўлида олиб борадиган ишларингизда муваффақият йўлдош бўлсин.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, менинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилинг. Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатлари ривожланиб, мустаҳкамланишидан доим манфаатдормиз”, дейилади туркманлар раҳнамоси табригида.
Манба: Kun.uz

Отправить комментарий Blogger

 
Top