0
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ислом Каримовни Ўзбекистондаги Президентлик сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан қутлади. Бу ҳақда Тожикистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич Каримов. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қайта сайланганингиз муносабати билан менинг энг самимий тилакларимни қабул қилгайсиз”, деб бошланади табрик хати.
“Биз бу хабарни хурсандчилик билан қабул қилдик. Сизнинг қайта сайланишингиз, халқингизнинг юксак ишончи ва сиз олиб бораётган тўғри сиёсатдан дарак беради”, дейди Эмомали Раҳмон.
У ўз табиргида Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари ҳақида тўхталади ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда дўстона ва самарали ҳамкорликнинг кучайишига умид билдиради.
“Келгусида умумий мақсадлар йўлида сиз билан бирга ишлашимиздан мамнунман. Мен сизга соғлиқ, бахту омад, узоқ умр ва Ўзбекистон раҳбари сифатида янги ютуқларга эришишингизни тилайман”, деб якунланади Тожикистон президенти табриги.
Манба: Kun.uz

Отправить комментарий Blogger

 
Top