Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар бундан кейин ҳам икки мамлакат ва унинг биродар халқлари манфаати йўлида мустаҳкамланишда давом этади.
Қирғизистон етакчиси Ислом Каримовга мустаҳкам соғлиқ, давлат фаолиятидаги масъулиятли ишига муваффақиятлар тилаган.
Манба: Kun.uz

Отправить комментарий Blogger Facebook