Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
“Сайловдаги ғалабангиз Сиз томонингиздан узоқ вақт давомида чуқур ўйланган, босқичма-босқич олиб борилаётган сиёсат биродар Ўзбекистон халқи томонидан қўллаб-қувватланаётганнинг ишончли далилидир”, – дейилади Алиевнинг телеграммасида.
Алиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринга эга, мамлакатнинг нуфузи жаҳон майдонида ўсиб бормоқда.
“Қадрли Ислом Абдуғаниевич, сизга мустаҳкам соғлиқ, биродар Ўзбекистоннинг ривожи йўлидаги давлат фаолиятингизга эса бахт ва муваффақиятлар тилайман”, – дейилади Илҳом Алиевнинг табрик телеграммасида.
Манба: Kun.uz

Отправить комментарий Blogger Facebook