0
Хитой президенти Си Цзиньпин Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ҳокимият тепасига келганидан бери мамлакатдаги сиёсий барқарорлик, иқтисодий тараққиёт, халқ фаровонлиги, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва таъсири ўсиб бормоқда.
“Ислом Каримов раҳбарлигида давлат қурилишининг барча йўналишларида янада катта муваффақиятлар қўлга киритилишига ишонч билдираман”, – деди Хитой давлат раҳбари.
Хитой томони маълумотларига кўра, Тошкент ва Пекин яхши дўст ва ҳамкордирлар, уларни ўзаро самимий ишонч муносабатлари боғлаб туради.
Манба: Kun.uz

Отправить комментарий Blogger

 
Top