Беларусь президенти Александр Лукашенко Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
“Сайловдаги ишончли ғалабангиз мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва унинг халқаро нуфузини мустаҳкамланиши йўлида олиб бораётган сиёсатингиз ўзбек халқи томонидан қўллаб-қувватлангани ва ишонч билдирилганига очиқ далилдир”, – дейилади Беларусь етакчиси табрикномасида.
Беларусь президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Александр Лукашенко дўстлик қадриятлари бундан кейин ҳам икки мамлакат ва халқлари манфаатлари йўлидаги Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигининг изчил ривожига замин яратишига ишонч билдирди.
Манба: Kun.uz

Отправить комментарий Blogger Facebook