0

17 февраль куни Ўзбекистон ХДП, “Миллий тикланиш” ҳамда “Адолат” СДП партияларидан Ўзбекистон Президентлигига номзодлар жойларда сайловчилар билан учрашди.



         Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов Андижон вилояти, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Акмал Саидов Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаров Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари сайловчилари билан учрашди.
       Тадбирларда номзодлар сайловолди дастурлари юзасидан нутқ сўзлашди.
Учрашувда сайловчилар  2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирилди.
Манба: ЎзА

Отправить комментарий Blogger

 
Top