0

Friedensdorf International» нинг лойиҳаси доирасида 14 нафар ўзбекистонлик бемор болалар 2015 йил 18 февраль куни Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетди.

Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда.

2002 йилда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2015 йиллар давомида 250 нафар ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2014 йил давомида республика бўйича жами 255 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 29 635 000 сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.
Фонд ахборот хизматининг маълум қилишича,  «Чиройли оёқчалар» лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва «Қийшиқ бўйин» ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2014 йил давомида 255 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат 25 400 000 сўмни ташкил этди.

Отправить комментарий Blogger

 
Top