0

2014 йилда Республикамиз Божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 227 та божхона қоидабузларликлари фош қилиниб, қиймати 628 млн. сўмдан ортиқ бўлган 213,6 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.


Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтаётган “Душанбе-Москва” йўловчи поезди ресторани божхона кўригидан ўтказилганда, қўшни давлат фуқаросига тегишли 2 турдаги 110 қути тамаки маҳсулотлари вагон ойналари орасига яширилганлиги аниқланди.
Пойтахтимизнинг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари эса Москвадан кириб келган поезд йўловчиси К.Вахобов томонидан 2 турдаги 400 қути тамаки маҳсулотларининг яширинча олиб кирилишига чек қўйишди.
Шунингдек, аэропорт божхоначилари Шарджадан қайтган пойтахтлик Г.Абдурасуловага тегишли багажни божхона кўригидан ўтказишаётиб, юклар орасига 540 қути тамаки маҳсулотлари яширилганлигини ҳам фош қилишди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати.

Отправить комментарий Blogger

 
Top