18 февраль куни Ўзбекистон Футбол федерацисида Биринчи лига ва мамлакат кубоги баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, бу мавсумда иштирок этадиган қуйи лига вакиллари (20 та жамоа) икки минтақага бўлинган ҳолда баҳсларга киришади.
Қуръа ташлаш маросими олдидан “Навбаҳор” клуби бош мураббийи ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Бахтиёр Ашурматов Олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоамизнинг олдинги бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасида Жанубий Кореяга қарши учрашувдаги можаро сабаб вазифасидан озод этилган эди.
Отправить комментарий Blogger Facebook