Россия президенти Владимир Путин Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Путиннинг табрик телеграммасида қайд этилишича, сайлов натижалари Ислом Каримовнинг ўз ҳамюртлари орасидаги юқори даражадаги нуфузини тасдиқлайди ва унинг давлат раҳбари ўрнида амалга оширган хизматлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожидаги долзарб вазифаларни ҳал қилишдаги муваффақиятлари тан олинганидан дарак беради.
Россия президенти ўз табрик телеграммасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланишидаги ҳиссаси учун Ислом Каримовга миннатдорчилик билдириб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ўзаро самимий мулоқотни давом эттиришга умид билдирган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти сайловида Ислом Каримов, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 90,39 фоиз сайловчиларнинг овозини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Манба: Kun.uz

Отправить комментарий Blogger Facebook