0
Нукусда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини янада ошириш ва участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси раиси К.Каримов, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С.Қурбонқулов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган босқичма-босқич ва изчил ислоҳотлар самарасида демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган миллий сайлов тизими яратилганини алоҳида таъкидлади. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида тузилган 589 сайлов участкасида муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда, сайловчиларнинг очиқ-ошкора ва эркин овоз бериши учун барча шароит яратилмоқда.

– Семинарда миллий сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлдик, – дейди Чимбой туманидаги 533-участка сайлов комиссияси раиси Б.Холмуродов. – Шунингдек, тадбирда сайлов куни бирор бир сабабга кўра овоз бериш жараёнида иштирок эта олмайдиган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. 

Иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. 

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

Отправить комментарий Blogger

 
Top