“Навоийавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан халқаро аҳамиятга молик йирик магистраль ҳамда ички йўллар таъмирланиб, янги кўприклар бунёд этилди.
Самарқанд-Ашхобод автомобиль йўлининг 169-174 километрларини ўрта таъмирлаш бўйича 1 миллиард 215,4 миллион сўмлик ишлар амалга оширилиб, 5 километр узунликдаги йўл фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Навоий-Учқудуқ автомобиль йўлининг 15-километридаги кўприк таъмирланиб, автомобилларнинг хавфсиз қатнови учун кенг имкониятлар яратилди, деб хабар қилади ЎзА.
Вилоятнинг Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 магистрали мамлакатимизни бошқа давлатлар билан боғловчи муҳим коммуникация тармоғидир. Интермодал логистика маркази, Навоий халқаро аэропорти, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси шу йўл бўйида жойлашган.

Вилоят маркази билан Нурота туманини боғлайдиган йўл қурилишига 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. 1 минг 383 метрлик хавфли қисмлари чеккасига бетон ҳимоя тўсиқлари ўрнатилди.
Вилоятда ҳудудларни боғловчи кўприкларни таъмирлаш, янгиларини қуриш учун қарийб 60 миллиард 934 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Жумладан, Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлида қайта қуриш ишларига қарийб 27 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланиб, кўркам магистралда автомобиллар қатнови янада яхшиланди.

.jpg)
Отправить комментарий Blogger Facebook