Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати исиши ва ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳарорат 19-21 даража, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 20-25 даража, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 18-23 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат 13-18 даража илиқ, Фарғона водийсида эса 15-20 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Отправить комментарий Blogger Facebook