14 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Номозовнинг янги “Бахшиёна...” альбоми ва шу номли китоби ҳамда “Юлдузлар шамоли” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Маҳмуд Номозов Қашқадарё ҳамда Сурхон воҳаси дашт санъати фольклор йўналиши тўғрисида ёзилган китобни шу йўналишда ижод қилаётган ёшлар учун ажойиб қўлланма бўлишини эътироф этди. Китоб менинг куйларимдаги дардим, нолаларимдир, мен ушбу китобни яралиш жараёнида ўзимни гўёки мухлис билан диллашаётгандай ҳис этдим”, - дея таъкидлади санъаткор. Китобда санъаткорнинг ҳаёти ва ижод йўли, кўрган кечирганлари акс этган.
Тақдимот маросимида санъаткор йиғилганларни альбомидан жой олган куй- қўшиқларнинг жонли ижросидан баҳраманд этди. Маҳмуд Номозовнинг янги альбоми 20 та қўшиқдан иборат. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова билан куйлаган “Баҳшиёна” дуэт таронаси ўрин олган. Маҳмуд Номозовнинг навбатдаги ижод намунасидан баҳраманд бўлиш мақсадида Давлат ва санъат институти профессор- ўқитувчилари, телесуҳандон Толибжон Исроилов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти Женисбек Пиязов, актёрларимиз Фарҳод Абдуллаев, Саида Раметова, таниқли хонанда Шаҳноз ва ОАВ вакиллари ташриф буюришди.
Тадбир сўнггида Маҳмуд Номозов йиғилганларга дастхати қўйилган диск ҳамда муаллифлик китобини тақдим этди.
Қуйида сиз "FOX MUSIC CINEMA" студия фотосуратчиси Мирқобил Миразизов томонидан олинган фотосуратлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Юлдуз Рустамова “Соғинч Садоси" учун махсус

















Отправить комментарий Blogger Facebook