“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан 28 февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Ижодкор масъулияти: санъаткор этикаси” мавзусида миллий эстрадани ривожлантиришнинг айрим долзарб муаммоларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Бирлашма масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги мутахассислари, санъатшунос олимлар, таниқли хонандалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида дастлаб юртимизда маънавият, хусусан санъат ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва бунга жавобан ижодкорларимиз томонидан яратилаётган яхши қўшиқлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги бошқарма бошлиғи Воҳиджон Аллаёров муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, уни бузганлик учун белгиланган жавобгарлик ҳақида тўхталиб ўтди. Санъаткорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Бизда азалдан қўшиққа шунчаки санъат маҳсули эмас, тарбия воситаси сифатида қаралган. Муҳтарам Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида ҳам айрим ёш ижрочи ва ижодий гуруҳларнинг жамоатчилик эътиборига тақдим этаётган “асар”лари санъатнинг ҳеч қандай талаб ва мезонларига жавоб бермаслиги, нафақат мавзу ва мусиқа, ижро усуллари, балки саҳна ҳаракатларида ҳам очиқдан-очиқ ажнабий “оммавий маданият” кўринишларига тақлид қилиши чинакам санъат мухлисларини ранжитмасдан қолмаслиги қайд этилган. Айниқса, бизнинг миллий анъаналаримизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган клиплар, турли тиллардаги сўзларни қориштириб ёки талаффузни атайлаб бузиб айтиш каби номуносиб ҳаракатларни айрим ёш ижрочилар ўзи учун қандайдир янгича услуб деб билаётгани санъатни, унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунмасликдан бошқа нарса эмаслиги таъкидланган.
Чет эл оҳангларига ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш санъатимиз ривожига путур етказиш баробарида тингловчилар савияси ва тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, юртимиздаги айрим таниқли хонандалар томонидан кўчирмакашлик (плагиатлик)ка йўл қўйилаётгани санъат оламига энди кириб келаётган ёшларни тўғри йўлдан чалғитиб, ижодий изланиш ўрнига тайёр қўшиқни осонгина ўзлаштиришга даъват этяпти.
Келгусида юқоридаги каби уятли ҳолатларнинг олдини олиш, ёш авлодни, айниқса, навқирон санъат аҳлини халқимизга хос умрбоқий қадриятлар – ҳалол меҳнат қилиш, бировнинг ҳақига хиёнат этмаслик каби эзгу фазилатлар руҳида тарбиялаш мақсадида ОАВ ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Давра суҳбатида дастлаб юртимизда маънавият, хусусан санъат ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва бунга жавобан ижодкорларимиз томонидан яратилаётган яхши қўшиқлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, айрим хорижий қўшиқлар ва куйларни рухсатсиз ўзлаштириб, муаллифлик ҳуқуқи бўйича халқаро меъёрларни қўпол равишда бузаётган баъзи ижрочилар фаолияти таҳлил қилинади. Суҳбат жараёнида мисол тариқасида хонандалар томонидан “ўзбекчалаштирилган” хорижий оригинал қўшиқлар иштирокчиларга ҳавола этилди.
Филология фанлари номзоди, санъатшунос, адабиётшунос олим, “Жаҳон” адабиёти журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, таниқли журналист, санъатшунос Гулчеҳра Файзиева ушбу хунук ҳолатга куюнчаклик билан муносабат билдирдилар. Бировларнинг қўшиғини айтиб, аравасида юрадиган замонлар ўтганини, бугун ҳар бир санъаткор миллат шаънини, санъат нуфузини сақлашга масъул эканлигини таъкидладилар.Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги бошқарма бошлиғи Воҳиджон Аллаёров муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, уни бузганлик учун белгиланган жавобгарлик ҳақида тўхталиб ўтди. Санъаткорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Бизда азалдан қўшиққа шунчаки санъат маҳсули эмас, тарбия воситаси сифатида қаралган. Муҳтарам Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида ҳам айрим ёш ижрочи ва ижодий гуруҳларнинг жамоатчилик эътиборига тақдим этаётган “асар”лари санъатнинг ҳеч қандай талаб ва мезонларига жавоб бермаслиги, нафақат мавзу ва мусиқа, ижро усуллари, балки саҳна ҳаракатларида ҳам очиқдан-очиқ ажнабий “оммавий маданият” кўринишларига тақлид қилиши чинакам санъат мухлисларини ранжитмасдан қолмаслиги қайд этилган. Айниқса, бизнинг миллий анъаналаримизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган клиплар, турли тиллардаги сўзларни қориштириб ёки талаффузни атайлаб бузиб айтиш каби номуносиб ҳаракатларни айрим ёш ижрочилар ўзи учун қандайдир янгича услуб деб билаётгани санъатни, унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунмасликдан бошқа нарса эмаслиги таъкидланган.
Чет эл оҳангларига ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш санъатимиз ривожига путур етказиш баробарида тингловчилар савияси ва тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, юртимиздаги айрим таниқли хонандалар томонидан кўчирмакашлик (плагиатлик)ка йўл қўйилаётгани санъат оламига энди кириб келаётган ёшларни тўғри йўлдан чалғитиб, ижодий изланиш ўрнига тайёр қўшиқни осонгина ўзлаштиришга даъват этяпти.
Келгусида юқоридаги каби уятли ҳолатларнинг олдини олиш, ёш авлодни, айниқса, навқирон санъат аҳлини халқимизга хос умрбоқий қадриятлар – ҳалол меҳнат қилиш, бировнинг ҳақига хиёнат этмаслик каби эзгу фазилатлар руҳида тарбиялаш мақсадида ОАВ ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Манба: Uzbeknavo.uz











Отправить комментарий Blogger Facebook