10 март куни кечаси ўзбек интернет сфераси бўйлаб Марказий Осиё Мусулмонлар Диний Идорасининг собиқ муфтийси, ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги биринчи муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 63 ёшида бу дунёдан рихлат қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Бироз ўтиб, шайхнинг яқин кишилари бу хабарларни тасдиқлади.
Маълум қилинишича, мусулмон оламидаги машҳур диний арбоблардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак хуружи хасталиги билан вафот этган.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, воқеа соат 20:00 атрофида, шайх Тошкент шаҳридаги Ислом Университети спорт залида баскетбол билан шуғулланаётган пайтда юз берган.
Марҳумнинг жанозаси қачон ва қаерда ўтиши, Шайх ўзи туғилиб ўсган ота юрти Андижонда ёки Тошкентда дафн қилиниши ҳақида аниқлик киритилмаган.
Kun.uz

Отправить комментарий Blogger Facebook