0

БЕВАФО


Ушалмас бир орзу бӯлиб, армон бӯлдинг сен нега, Ташлаб кетиб мен ғарибни, зор йиғлатдинг сен нега. Сендан ҳеч ҳам кутмагандим бундай бевафоликни, Айтақолгин бевафоим алдаб кетдинг сен нега. Сени ҳеч ҳам ӯйламовдим бундай бевафо дея. Ҳатто ӯйлай олмас эдим ташлаб кетасан дея. Афсус вафо билмайдиган бевафо ёр экансан, Алдаб юрган экансанда, жоним севаман дея. Бир кун сени кӯрмасам гар, жоним ӯламан дердинг, Сенсиз яшай олмагайман ҳаётим ҳам сен дердинг. Ҳамма-ҳамма айтган гапинг қип қизил ёлғон экан, Ишонардим гапларинга менинг бахтим сен эдинг. Ҳа ростдан ҳам ишонардим гапларинга чин дилдан, Ӯша вақтлар алдамчи ёр бахтли эдим ҳаммадан. Лекин хозир мендан бахтсиз одам йӯқ бу хаётда, Нега мени алдадинг сен, севар эдим мен жондан. Нега айтгин алдаб кетдинг, эй ёлғончи бевафо Нега кӯзим ёшлаб кетдинг, дилга бериб сен жафо Айбим менинг айтгин менга севганимми эй бе ор Бӯлмаса не бундай қилдинг, қани сендаги вафо Сени бир кун кӯрмас куним, минг асрга тенг эди, Сени кӯрмай яшамоқлик мен учун ӯлим эди. Эҳҳҳ!!! умрбод кӯрмай энди, айтгин қандай яшайман, Висолингни тинмай сӯраб дил соғинчдан қон энди. Сени жоним ӯзимдан ҳам, рашқ қилардим мен хатто, Сени борим, еру кӯкга ишонмасдим мен асло. Эвазига нима қилдинг, ӯзгани сен ёр қилдинг, Бунга қандай чидайман мен-чидайман мен беаафо. Юракгинам соғинчлардан қон йиғлайди не қилай, Азобларинг дилгинамни воҳ! тиғлайди не қилай. Энди менинг армонимсан, юракдаги бир доғимсан. Бевафо ёр бӯлсанг ҳамки, севиб турсам не қилай. Ушалмас бир орзу бӯлиб армон бӯлдинг сен нега, Ташлаб кетиб мен Ғофурни зор йиғлатдинг сен нега... ГОФУР УМАР

Отправить комментарий Blogger

 
Top