Тошкент шаҳри Учтепа тумани ҳудудида Шайҳонтоҳур туманида яшовчи фуқаронинг "Эпика" русумли автомашинасидан 180 минг сўм пули ўғирлаб кетилган.
Ички ишлар органлари ходимлари ушбу ўғирликни Учтепа туманида яшовчи йигит калит танлаш йўли билан содир этганини аниқлаб, қўлга олишди. Ўғрилик содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
.jpg)
Отправить комментарий Blogger Facebook